...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Агробанк” Германия банклари билан муҳим келишувларни имзолади


14:16, 15.01.2019 Реклама
 2 306

Мамлакатимизда ҳозирги кунда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида хорижий инвестицияларни жалб этиш кўлами сезиларли даража ошмоқда.
Берлинда ўтказилаётган Ўзбекистон-Германия ишбилармонлари бизнес-форуми тижорат банклари учун фаол инвестиция муҳитини яратиб бераётгани билан янада аҳамиятли бўлмоқда.
 
Халқаро форум доирасида “Агробанк” акциядорлик тижорат банки илк бор 150 миллион Евро миқдорида кредит линия маблағларини жалб қилиш бўйича “Landesbank Baden Wurttemberg” ҳамда “Commerz Bank AG” банклари билан келишувлар имзолади.
 
Келишувлар доирасида жорий йил 1-чорагида тўртта йирик саноат корхоналарининг истиқболли лойиҳаларига 65 миллион Евро миқдорида кредит маблағлари ажратилади. Бунинг ҳисобига 1500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. 

 
 
Мазкур келишувлар Германия молия институтлари билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва инвестиция фаолиятини кенгайтиришга хизмат қилади.
Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар:Агробанк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!