... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

“Гўзалларни экранга яқинлаштирманг” – ФИФА


20:15, 12.07.2018 Спорт
 9 709

Ҳар бир учрашувдан кейин дунёнинг турли бурчакларида аёл ва қизларга тажовузлар кузатилмоқда.

21-жаҳон чемпионати мусобақасида атиги 2 та ўйин қолди.  Финал ва учинчи ўрин учун кураш. Олдинда икки ўйин қолганида ФИФА телевиденияларни огоҳлантирди.
 
Сабаби... Эътибор берган бўлсангиз, Россиядаги мундиал баҳсларида футболчилардан ташқари, чиройли аёллар энг кўп намойиш этилмоқда. Бу телевидениеларнинг рейтингини оширган бўлса-да, бироқ айрим жиноятларнинг кўпайишига  ҳам сабаб бўлди.
 
ФИФА раҳбарларидан бири Федерико Адукки телеэкранларда бир-биридан гўзал аёл ва қизларнинг тез-тез намойиш этилиши жинсий майлнинг ортишига олиб келганлигини таъкидлади. Ҳар бир учрашувдан кейин дунёнинг турли бурчакларида аёл ва қизларга тажовузлар кузатилган.
 
Хусусан, садоқатли мухлиса эканлигини намойиш этиб, ўзининг севимли терма жамоаси либосида кўчада юрган аёлларга кутилмаганда тажовузкор эркаклар томонидан бир неча бор ҳужумлар қайд этилган.
 
Мана бир мисол, бразилиялик журналист Жулия Гонсалесга футбол баҳсидан кейин бир эркак яқинлашиб, ундан бўса олган. Кейин эса зўравонлик қилишга уринган.
 
Яхшиямки, вақтида полиция ходимлари келиб, журналистни унинг чангалидан қутқариб қолишган. Шунга ўхшаш тажовузлардан кейин ижтимоий тармоқларда норозиликлар кўпайиб кетди. ФИФА эса тезда қарор чиқарди. Агарда телевидениялар бу талабга кўнмаса, улардан трансляция қилиш ҳуқуқи олиб қўйилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЖЧ-2018 ФИФА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!