...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ичкарида” қаҳрамони ичкарига маҳкум этилди


10:14, 17.05.2018 Кино
 23 066

Сарп ролини ижро этган Чағотой Улусой бир неча йиллардан бери “қора дори” бизнеси билан шуғулланиб келган.

“Ичкарида” сериали бош қаҳрамони Сарп ролини ижро этган Чағотой Улусой устидан суд ҳукми ўқилди. У билан бирга Туркиянинг яна икки нафар таниқли шахслари - Гизем Каража ва Женк Эренга нисбатан  ҳам қора ишларига муносиб жазо тайинланди.
 
Гап шундаки, ҳар уч санъаткор Туркия Жиноят кодексининг “гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлиги учун” моддаси билан айбдор деб топилди. Бу ҳақда “Haber7” нашри маълум қилди.
 
Унга кўра, “Ичкарида” ўз касбини ўзгартириб, жамиятни қора кучлардан тозалаш учун жонини фидо қилишга ҳам тайёр Сарпни ижро этган Чағотой Улусой бир неча йиллардан бери “қора дори” бизнесини юритиб келаётганлиги аниқланган. Унга суд  4 йилу 2 ой қамоқ жазоси тайинлади.
 
“Муҳташам юз йил” ва “Севги изтироби” сериалллари орқали ўзбек томошабинларига таниш Гизем Каража ҳам худди шу бизнес турини “гуллатиш”даги иштироки учун шунча йил вақтини панжара ортида ўтказадиган бўлди.
 
Таниқли хонанда Жен Эрен эса “ҳамтовоқлари”дан кўра кўпроқ озодликдан маҳрум этилди. У энди 6 йилу 3 ойлик умрини қамоқда ўтказади. Суд вакилининг айтишича, жазо тайинлашда жиноятчиларнинг машҳурлиги инобатга олинмаган.
 
“Чунки қонун барча учун баробар. Улар белгиланган жазони ўташга мажбурдирлар”, дейди суд вакили. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Чағотой Улусой Гизем Каража 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!