...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Кўкча” қабристонида ваҳшийларча ўлдирилган одам жасади топилди


11:33, 07.09.2018 Жамият
 19 160

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йил 5 сентябрь куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йил 5 сентябрь куни соат тахминан 14:00 ларда Шайхонтоҳур тумани, Кўкча маҳалласи, Маннон Уйғур кўчаси 424-уйда жойлашган “Шайх Зайниддин” қабристони ичида қотиллик аломатлари билан жасад топилди.
 
Бош прокуратура Матбуот хизамтининг хабар беришича, қабристондан топилган одам жасади 1975 йил туғилган Э.М. бўлган. Э.М.нинг танасида қотиллик аломатлари сезилиб турган.
 
Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Э.М.нинг ўлими бўйин олди юзаси кесилгани ва бўйин орқа юзаси кесилган-чопилгани, чап елка соҳаси қонталаши, ўткир қон йўқотиш, шунингдек ички аъзоларининг кам қонлигидан келиб чиққан. Эркак олган жароҳатлар натижасида унинг бўйин аъзолари тўлиқ шикастланган, умуртқалари синган ва орқа мияси тўлиқ узилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йил 5 сентябрь куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Дастлабки тергов давомида 23.12.1974 йилда туғилган Б.К. мазкур жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
 
Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қотиллик Қабристон Кўкча 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар