... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мойка”лар энди алоҳида солиқ тўлайди. Нимага?


16:18, 04.07.2018 Жамият
 6 408

Илгари бундай тартиб фақат алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қўлланилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 июль куни “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда “Norma.uz” хабар бермоқда.
 
Қарорга кўра, 2018 йил 1 октябрдан бошлаб саноат корхоналари ва автотранспорт воситаларини ювиш корхоналари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни оширилган ставка бўйича тўлайдилар.
 
Бунда автоювиш корхоналарига солиқ солиш тизими (солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартиби) дан қатъи назар, яъни ҳатто ягона солиқ тўланганда ҳам мазкур солиқ солинади. Илгари бундай тартиб фақат алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қўлланилган.
 
Бошқа тоифадаги солиқ тўловчилар учун ставкалар илгаригидек сақланиб қолди. Қуйидаги жадвалда корхоналарни сув учун солиққа солиш тартиби кўрсатилган.



*) Мазкур корхоналар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни солиқ солиш тизимидан (солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартиби) қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тўлайдилар. 
 
Давлат раҳбари томонидан 2019 йилги Давлат бюджетини шакллантиришда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини танқидий равишда қайта кўриб чиқиш топширилди. 01.10.2018 йилга қадар сув ресурсларидан фойдаланувчилар хатловдан ўтказилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент қарори Сув ресурси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар