...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Олмалар” iOS 12 га янгиланишни бошлади


19:43, 18.09.2018 Технология
 1 659

Янгиланган iOS бизга нималарни тақдим қилди?

17 сентябрь куни Apple iPhone ва iPadлар учун ўзининг янги iOS 12 операцион тизимини тақдим этди. iOS 12 да кўплаб янги функциялар бўлиб, интерфейсда ҳам ўзига яраша ўзгаришлар юз берган. Энг муҳим ўзгариш iPhone ва iPad’ларнинг ушбу тизимда янада тезроқ ишлаши ҳисобланади. Янги операцион тизим шу пайтгача тақдим этилган тизимлар орасида энг тезкоридир.

iOS 12 қайси қурилмаларни қўллаб-қувватлайди?
 
iPhone
§  iPhone X
§  iPhone 8
§  iPhone 8 Plus
§  iPhone 7
§  iPhone 7 Plus
§  iPhone 6
§  iPhone 6 Plus
§  iPhone 6s
§  iPhone 6s Plus
§  iPhone SE
§  iPhone 5s
§   
iPad
§  iPad (2018)
§  iPad Pro 12,9″ биринчи ва иккинчи авлод
§  iPad Pro 10,5″
§  iPad Pro 9,7″
§  iPad Air 2
§  iPad Air 1
§  iPad бешинчи авлод
§  iPad (2017)
§  iPad mini 4
§  iPad mini 3
§  iPad mini 2
§   
iPod touch
§  iPod touch олтинчи авлод

iOS 12 iOS 11 дан икки(!) баравар тезроқ ишлайди.

Apple, ўтган йилги iOS 11 нинг тақдимотидан кейинги омадсизликдан тўғри хулоса чиқариб, қаттиқ ишлагани кўриниб турибди. Янгиланишдан кейин, клавиатура 50 %, камера 70 % га тезроқ ишлашни бошлайди.

iOS 12 янгилангач, Facetime’да гуруҳли қўнғироқларни амалга ошириш мумкин.

Мемодзи. Ўзингизни юзингиздан анимодзиларни фақат янги моделлар орқали (iPhone X, XS, XS Max, XR) ясашингиз мумкин, чунки фронтал камерага TrueDepth функцияси ўрнатилган.

iMessage, Facetime’да филтрлар, ниқоблар, расмли матнларни 6s айфонларидан бошлаб ишлатиш мумкин.
Турли вазифаларни бажариш учун қулай Siri Shortcuts’ни ҳам 6s айфонларидан бошлаб ишлатиш мумкин.

Тайёр расмларнинг тиниқлик назорати – Apple’нинг янги процессори  А12 Bionic’га хос жиҳатлардан биридир. Ушбу функция мос равишда iPhone XS ва XS Max’ларда ишлайди.
Абдумавлон Маликов

Теглар:Apple iOS 12 Олма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!