...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Olmazor city” Олмазор туманининг янги маркази бўлади


15:43, 29.06.2018 Жамият
 3 361

Ушбу мавзеда маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, замонавий бизнес марказ, меҳмонхона ва хиёбон, таълим ва тиббиёт муассасалари қуриш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманига ташрифи доирасида Талабалар шаҳарчасидаги маданият саройида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид лойиҳалар билан танишди.
 
Олмазор туманининг янги маркази – “Olmazor city”ни барпо этиш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Янги Олмазор кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли ўртасидаги 24 гектардан зиёд ҳудудда барпо этиладиган ушбу мавзеда маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, замонавий бизнес марказ, меҳмонхона ва хиёбон, таълим ва тиббиёт муассасалари қуриш режалаштирилган.
 
Давлат раҳбари лойиҳа таклифини маъқуллади.






 
Ёшлар билан ишлаш, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди. Тумандаги бўш турган биноларни инвентаризациядан ўтказиш, хорижий инвестициялар ва технологиялар олиб келиш, одамларга иш ўринлари яратиш зарурлиги таъкидланди.

Теглар:Olmazor city Олмазор тумани Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар