...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Осиё айиғи” Мурод Хонтўраев безориликда айбланиб, Тошкентда қўлга олинди


21:39, 24.06.2018 Спорт
 11 030

Мурод Хонтўраевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси тартибида жиноий иш қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа маркази ўзбекистонлик машҳур аралаш қоидалар жангчиси Мурод Хонтўраев қўлга олинганлиги ҳақида хабар берди. Маълумотга кўра, аралаш қоидалар бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев ва бир қатор шахслар жорий йилнинг 20 июнь кунидан 21 июнь кунига ўтар кечаси Юнусобод туманида жойлашган тунги клублардан бирида жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлик ва тартибсизлик келтириб чиқаргани учун қўлга олинган. Мурод Хонтўраевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) тартибида жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Теглар:Мурод Хонтўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!