...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Пётр Каримовнинг ишдан бўшатилиши ва берилмаётган маоши масаласига изоҳ берди


17:00, 11.10.2018 Олам
 16 215

Ислом Каримовнинг ўғли МАКни судга берганди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКни судга бергани ҳақида хабар берган эдик. У авиакомпанияни ишдан бўшатилганидан сўнг белгиланган маошни тўланмаганликда айблади.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ушбу ҳолатга изоҳ берди. Таъкидланишича, Пётр Каримов бўшагандан сўнг унга ҳисоб-китоб қилиниши ва ҳужжатларни олиб кетиши ҳақида огоҳлантириш хати юборилган. Бу ҳақда авиакомпания матбуот котиби Зумрад Шожалилова халқаро оммавий ахборот воситаларига маълум қилган.
 
Пётр Каримов 2004 йилдан 2017 йил апрель ойигача “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Москва филиали бош вакилининг ёрдамчиси лавозимида ишлаган.
 
“Каримов Меҳнат кодексига асосан ўз хоҳишига кўра бўшаган. Биз буйруқларни кўтардик ва бу фактнинг тасдиғини топдик”, деган Шожалилова.
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га нисбатан даъво аризаси билан Москванинг Твер судига мурожаат қилганди.
 
Даъво аризаси қуйидагича мазмунда топширилган: “тўланмаган иш ҳақини ундириб беришга оид меҳнат бўйича низолар”.
 
Суд йиғилиши 24 октябрга тайинланган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, сайтимизда Пётр Каримов ҳақида маълумот берган эдик. У 1969 йилда туғилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пётр Каримов Суд Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!