...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекконцерт” халққа мурожаат билан чиқди


20:13, 02.08.2018 Жамият
 8 667

ТВ ва радиоларда тинимсиз янграётган ўғриланган қўшиқларни буткул йўқ қилиш, плагиат қўшиқлар куйлаётганларнинг “овозини ўчириш” пайсалга солинмоқда.

Бундан роппа-роса бир йил аввал, 2017 йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ижодкорлар зиёлилари билан учрашув ўтказиб, маданият ва санъат соҳасидаги муаммоларни муҳокама қилган эди.
 
Президент ушбу учрашувда илк бор тўйларни танқид қилиб, унда янграётган қўшиқлар миллий маънавиятимиз, қадриятларимизга умуман жавоб бермаслигини айтганди.
 
Билдирилган танқидлардан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан бир қатор лойиҳалар йўлга қўйилди. “Ўзбекистон халқ артистлари” клуби иш бошлади. Албатта, самарасиз кечаётган ишлар ҳам саноқсиз. Бу борада вазирлик ва “Ўзбекконцерт” тўлалигича тизгинни қўлга олди, дейиш қийин.
 
Масалан, ТВ ва радиоларда тинимсиз янграётган ўғриланган қўшиқларни буткул йўқ қилиш, плагиат қўшиқлар куйлаётганларнинг “овозини ўчириш” пайсалга солинмоқда. Тўй-ҳашамларда ҳамон диско қўшиқларга рақсга тушиляпти. Бироқ, “Ўзбекконцерт” мазкур муаммога ечим топиш мақсадида ҳаракатга тушган.
 
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бугун, 2 август куни халққа мурожаат билан чиқди.
 
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан тўй-ҳашамларда куйланадиган қўшиқлар бўйича тавсиявий характерга эга бўлган махсус йўриқнома ишлаб чиқилиши режалаштирилган бўлиб, бу борада сизнинг таклифларингиз муҳим аҳамиятга эга. Сиз тўй-ҳашамларда қайси йўналишда ва қандай ижро услубида куйланган қўшиқларни тинглашни истайсиз”, дейилади мурожаатда.
 
Сиз ушбу сўровномада иштирок этишни хоҳлайсизми? Таклифларингизни uzbekkonsert.хm@umail.uz ёки +998951942323 телефон рақамига очилган Telegram манзилига юборишингиз мумкин.

Теглар:Ўзбекконцерт Маданият вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар