... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

“Qalampir”да Шоҳруҳхондан илк аудиопремьера – "Бу турфа гуллар"


19:19, 06.06.2018 Премьера
 4 728

Ушбу қўшиқ хонанда Шоҳруҳхон томонидан ҳам ижро этилди ва бугун сайтимиз орқали тақдим этилмоқда.

Хонанда Шоҳруҳхоннинг ижодида аввал устоз санъаткорлар томонидан куйланиб, ўз даврида жуда таниқли бўлган қўшиқлан муҳим ўрин тутмоқда. Шоҳруҳхон бугунча марҳум санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳриддин Холиқовнинг бир неча қўшиқларини янги, замонавий мусиқа билан қайтадан куйлади. 

Қўшиқлар Шоҳруҳхон ижросида илик кутиб олинди. Таъбир жоиз бўлса, бу қўшиқлар ўзининг иккинчи ҳаётини яшамоқда. 

Навбат эса Абдурауф Олимов томонидан ижро этилган "Бу турфа гуллар" қўшиғига. Ушбу қўшиқ ҳам бир вақтлар жуда машҳур бўлган ва бу машҳурлик бугунги давргача етиб келгани сир эмас. Бундан бир йил аввал ушбу қўшиқни хонанда Наргиз ҳам куйлаган эди. 

Ушбу қўшиқ хонанда Шоҳруҳхон томонидан ҳам ижро этилди ва бугун сайтимиз орқали тақдим этилмоқда. 

Қўшиқни сайтимизнинг Мусиқа бўлимидв тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.

Теглар:Шоҳруҳхон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!