...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” Неймар трансфери борасида расмий баёнот берди


14:08, 03.07.2018 Спорт
 6 051

Аввалроқ матбуотда “Реал” Неймар трансфери учун 300 миллион евро таклиф этгани ҳақида хабарлар урчиганди.

Мадриднинг “Реал” клуби Неймарнинг “ПСЖ”дан сотиб олиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берди.
 
“Бугун тунда TVE телеканали “Реал” “ПСЖ”га ҳужумчи Неймарни сотиб олиш бўйича таклиф йўллагани ҳақида хабар тарқатди. Шуни айтиб ўтиш керакки, телеканал тарқатган хабар мутлақо ёлғон бўлиб, “қироллик клуби” “ПСЖ” ёки Неймарнинг ўзига ҳеч қандай таклиф юбормаган.
 
“Реал” клуби раҳбарияти Испаниядаги энг катта телевидениялардан бири нотўғри маълумот берганидан ҳайратда қолгани сабаб ўзи расмий баёнот беришни маъқул кўрди”, дейилади Мадрид клуби раддияномасида.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ матбуотда “Реал” Неймар трансфери учун 300 миллион евро таклиф этгани ҳақида хабарлар урчиганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид Неймар ПСЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!