...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Спирт” операцияси: Ўзбекистонга кириб келаётган 2008 дона пиво тўхтатиб қолинди


18:16, 11.07.2018 Жамият
 2 169

Опа-сингил Ҳожитоеваларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона пости ходимлари қўшни давлатдан пиёда равишда кириб келган опа-сингил Ҳожитоеваларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” интернет нашрига Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.
 
Маълум қилинишича, аёллар божхона ходимлари билан бўлиб ўтган оғзаки савол-жавоб давомида ўзлари билан салқин ичимликлар олиб ўтаётганини айтади. Лекин бу кўрсатмалар аслида ёлғон бўлиб чиқади.
 
Уларга тегишли юклар холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасида 31 млн сўмдан ортиқ қийматдаги 2008 дона  пиво ичимликлари борлиги аниқланган. 7 турдаги ичимликларнинг умумий оғирлиги 1040 литрни ташкил этди.
 
Шунингдек, ушбу пост орқали пиёда равишда кириб келган яна бир фуқаро Ф.Абдуллахўжаева оғзаки сўровда ўзи билан қадоқланган ичимлик сувини олиб ўтаётганини маълум қилади. Аммо 20 дона елим идишлардаги 100 литр “сув” аслида этиль спирти бўлиб чиқади.
 
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишнинг амалдаги тартибларига кўра, жисмоний шахслар Ўзбекистонга алкоголли ичимликлар, шу жумладан пивони 2 литргача божсиз олиб киришлари мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Божхона ароқ пиво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар