...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошшаҳартрансхизмат” ходимасини ҳақоратлаб, урган ҳайдовчи қўлга олинди


10:18, 12.09.2018 Жамият
 10 543

Интернетда тарқаган видео бўйича Тошкент шаҳар ИИБ керакли чораларни кўрди.

Аввалроқ, Тошкентдаги бекатлардан бирида енгил автомобиль ҳайдовчиси “Тошшаҳартрансхизмат” ходимасини ҳақоратлаб, унга қўл кўтаргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Интернетда тарқаган ушбу видео мутасадди идораларни бефарқ қолдирмаслигига умид билдиргандик.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ керакли чораларни кўрган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган. У Зангиота туманида яшовчи 26 ёшли Ҳикматилла М. бўлган.
 
Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-6- моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларинингтўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши) ва 135-моддаси (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) бўйича протокол тузилган.
 
Бундан ташқари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти аризаси асосида Шайҳонтохур тумани маъмурий ишлар бўйича суд томонидан Ҳикматилла М. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида (майда безорилик)  назарда тутилган қоидабузарликни амалга оширган деб топилди. Унга 5 сутка мъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошшаҳартрансхизмат Ҳайдовчи безорилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар