...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Уйда ёлғиз” картинаси қаҳрамони Кевин каби яшаш имконияти яратилди


13:51, 27.12.2017 Кино
 17 782

Фильм суратга олинган меҳмонхонанинг хўжайини АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трампдир.

Қиш фасли ҳамда Янги йил байрамининг даракчиси ҳисобланган “Уйда ёлғиз” комедик фильмлари суратга олинганига 2018 йилда 25 йил тўлади.
 
Фильмнинг иккинчи қисми суратга олинган Нью-Йоркдаги меҳмонхона мазкур комедия муҳити остида яшаш имкониятини тақдим этмоқда. Улар картина бош қаҳрамони шарафига “Кевин каби яша” хизматини жорий этишди.
 
Ёдингизда бўлса, “Уйда ёлғиз-2” картинасида бош қаҳрамон Кевин Маккаллистер самолётни адаштириб, Нью-Йоркка келиб қолади. Бу ерда отасининг кредит карточкалари билан қолиб кетган Кевин йирик меҳмонхоналардан бирида шоҳона тарзда таътилини ўтказади. 
 
Таъкидлаш керакки, фильм суратга олинган меҳмонхонанинг хўжайини АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трампдир. Картинада Дональд Трампни ҳам кўриш мумкин.
 
“Plaza Hotel” тақдим этаётган “Кевин каби яша” акцияси 895 доллар туради. Бу пуллар эвазига фотокабинада суратлар тушириш, хонада улкан музқаймоқ истеъмол қилиш, сувенирлар қабул қилиш ва комедик фильмларнинг 5 та қисми жамланган дисклар тўпламини олиши мумкин.
 
Бундан ташқари, 1990 йилларда болаларнинг севимли таомларидан иборат махсус меню ҳам тузилган. Қўшимча тарзда 86 қаватли Empire State Building осмонўпар биносининг томоша майдонига кириш учун рухсатнома олиш, Кевиннинг йўналиши бўйича лимузинда 4 соатлик саёҳатни, Wollman Rink муз майдонига киришни, хусусий фотосуратчини буюртма бериш мумкин.
Дурдона Расулова 

Теглар:“Уйда ёлғиз” фильми Комедия Нью-Йорк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!