...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 февралдан “GM Uzbekistan” автомобилларига кафолатли хизмат кўрсатиш муддати ўзгаради


10:17, 31.01.2019 Жамият
 4 152

Кафолат муддати автомобилнинг эгаси билан боғлиқ бўлмайди.

2019 йилнинг 1 февралидан GM Uzbekistan компанияси янги автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини узайтиради.
 
Энди ушбу муддат 3 йил ёки 100 000 километр масофани ўз ичига олади. Аввал — 1 йил ёки 20 000 километр масофани ташкил қилган.
 
Узайтирилган кафолат муддати компаниянинг расмий дилерларидан 2019 йилнинг 1 февралидан бошлаб харид қилинадиган автомобилларга тадбиқ этилади. Кафолат муддати автомобилнинг эгаси билан боғлиқ бўлмайди, яъни ушбу давр мобайнида автомобил эгаси ўзгарса, унинг янги эгаси ҳам ушбу кафолат ҳуқуқидан фойдалана олади.
 
Автомобилдан нотўғри фойдаланиш, авария, автомобилнинг конструкцияси ва модификациясига ўзгартириш киритиш ёки ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилмайдиган қўшимча ишлов берилиши ёки жиҳозланиши туфайли носозликлар юзага келган тақдирда кафолат даври чекланади.
 
Кафолат муддати давомида автомобилнинг ишлаб чиқарувчи томонидан аниқланган нуқсони бор қисмларини таъмирлаб бериш ёки алмаштириш расмий хизмат кўрсатиш марказлари томонидан бепул амалга оширилади. Бунинг учун эса автомобиль эгасидан автомобилнинг эксплуатацияси бўйича барча шартлар йўриқномага асосан бажарилган бўлиши талаб этилади.

Теглар:GM Uzbekistan кафолат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 8 285

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар