...
МЕНЮ
ONLINE TV

188 мингдан ортиқ зиёратчилар Маккага киритилмади


15:58, 10.08.2018 Олам
 14 811

Ушбу қоидаларни бузган шахслар 2,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги жаримага тортилиши маълум қилинган.

Кеча, 9 август куни 188 464 нафар зиёратчилар Макка шаҳрига киритилмаган. Бунинг асосий сабаби сифатида уларда Ҳаж рухсатномаси мавжуд бщлмаган. Бу ҳақда Ҳаж хавфсизлик кучлари қўмондонлиги хабар берган.

Saudi Press Agency (SPA)нинг маълум қилишича, Макка шаҳрига кириш ва чиқиш қаттиқ назоратга олинган. Шаҳарга 12 та назорат пункти орқали кириш йўлга қўйилган.

Макка шаҳрига фақатгина Ҳаж рухсатномасига эга зиёратчилар ва Ҳаж мавсумига ишлашга рухсат берилган шахсларгина киритилади.

Ушбу қоидаларни бузган шахслар 2,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги жаримага тортилиши маълум қилинган.

Маълумот ўрнида, 2017 йилда Ҳаж қилиш учун 2,35 миллион зиёратчи Макка шаҳрига келган бўлиб, шундан 1,75 миллион нафарини хорижликлар ташкил этган.
Санжар Жўра

Теглар:Ҳаж рухсатномаси Макка зиёратчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!