...
МЕНЮ
ONLINE TV

24 та футбол майдонига тенг “Оқ Мўъжиза”. Ёхуд Тож Маҳал ҳақида қизиқарли маълумотлар


10:39, 02.05.2018 Бу қизиқ
 5 983

Мақбара фасадида Аллоҳнинг 99 исмини ўқиш мумкин, Тож Маҳал мажмуаси эгаллаган майдон эса 24 та футбол майдонига тенг.

2001 йилда айрим мутахассислар шов-шувли баёнот билан чиқди: “Беш йилдан кейин Тож Маҳал бузилиб кетади!”.
 
Шукрки, бу тахмин ҳақиқатга айланмади ва  Бобурийлар давлати ҳамда дунё меъморчилигининг энг гўзал намуналаридан бири ҳали ҳам кўрк тўкиб турибди.
 
Мабодо Тож Махал бузилиб кетганида борми, худди шундай мўъжизани барпо этиш учун Ҳиндистон камида 200 миллиард доллар сарфлашига тўғри келарди.
 
* Мақбара фасадида Аллоҳнинг 99 исмини ўқиш мумкин.
 
* Тож Маҳал ичида товуш 28 сонияда йўқ бўлади. Бино қурилаётган маҳал ўқилган дуолар ҳавода бир муддат “осилиб туриши” ва шу орқали ўзига хос муҳит пайдо бўлиши эътиборга олинган.
 
* Шоҳ Жаҳон суюкли рафиқаси Мумтоз Маҳалга атаб XVII асрда қурдирган ушбу мақбарининг боғи 9 гектар майдонни эгаллаган. Боғни айриб турувчи тўртта ариқ марказда кесишади. Умуман, Тож Маҳал мажмуаси эгаллаган майдон 24 та футбол майдонига тенг.
 
* Мақбара қурилишига кетган маблағни ҳозирга пулда ҳисобласак, тахминан 827 миллион доллар бўлар экан. Таққослаш учун: дунёнинг энг баланд биноси ҳисобланувчи Дубайдаги Бурж Халифани қуришга сарфланган маблағ бундан 1,8 баравар кўпроқ, холос.
 
* Қурилиш ишларида 1000 та фил қатнашган, улардан ҳар бири икки тонналик тош блокларни ташиган. Филлар кунига 250 минг литр сув ичган.
 
* Тож Маҳалнинг бош гумбазига ўрнатилган ярим ойли олтин флероннинг бўйи 4,6 метр эди. XIX асрда у бронзадан ясалган нусхасига алмаштирилган.
 
* Оқ мармар билан қоплаган деворларига қадимий нақшлар ишланган бўлиб, бунинг учун ақиқ, садаф, қаҳрабо, зумрад каби 28 хилдаги қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ишлатилган.
 
* Мақбара фасадининг эни 58 метрга тенг. Бино қуйи қисмининг (гумбазсиз) бўйи эса 38 метр.
 
* Бинонинг мармар билан қопланган юзаси 56 х 38 х 4 = 8512 м2га тенг.
 
* Тож Маҳал дунёнинг 7 мўъжизасидан бири сифатида эътироф этилади. 1983 йили ЮНЕСКО бинони Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритди.
 
* Ҳар йили дунёнинг турли нуқталаридан 3-5 миллионга сайёҳ Тож Маҳални кўргани келади. Бу Ҳиндистон ғазнасига яхшигина даромад келади дегани.    
 
* Бино оппоқлиги билан ном чиқарган бўлса-да, сўнгги пайт ҳавонинг ифлосланиши туфайли сарғайиб бормоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тож Маҳал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!