...
МЕНЮ
ONLINE TV

35 ёшли рэпер отиб ўлдирилди


10:49, 08.10.2018 Олам
 4 786

Ҳозирда қотиллик сабаблари ўрганиляпти.

Кеча, 7 октябрь куни Hollywood Play тахаллуси билан рэп ижро этувчи Фрэнк Снайдер қуролли ҳужум натижасида ўлдирилди. Воқеа Нью-Йоркнинг Куинс туманида юз берган, жиноятчилар яширинишга улгурган.
 
Маълумотларга кўра, 35 ёшли Снайдер тунги клубда мижознинг туғилгани муносабати билан қўшиқ куйлаётган бўлган. соат тахминан 3:16 да (Тошкент вақти билан 9:16) қора рангли автомобиль клуб олдига келиб тўхтаган. Ундан тушган эркак у ердан чиқаётган рэперга қарата ўқ узган. Снейдер оёғи ва бўйнидан жароҳат олиб, шифохонада вафот этган.
 
Полиция ҳужум айнан реперга қарши бўлганини тасдиқламаган. Бироқ ҳодисага гувоҳ бўлган клуб бармени ўқ узган шахс айнан Снейдерни нишонга олганини таъкидлаган.
 
Ҳозирда қотиллик сабаблари ўрганиляпти. Репернинг танишлари ким ва нима учун уни ўлдириш мумкинлиги ўйлаб бошлари қотгани айтиляпти. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Нью-Йорк Рэп қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!