...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг


12:56, 03.07.2018 Бу қизиқ
 2 853

Эртага қандай об-ҳаво кузатилиши билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 4 июль куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +19...+21, кундузи +35...+37 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб туради. Бироз булутли ҳаво кузатилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +31...+36 даража бўлади. Ҳаво булутли бўлиб, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +33...+38 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Мамлакат шимолида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+24, кундузи +34...+39 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/с га етади.
 
Қамчиқ довони ва Чимён тоғли ҳудудида ҳаво кечаси +12...+17, кундузи +23...+28 даража бўлиб, ёмғир ёғиши кутилади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!