...
МЕНЮ
ONLINE TV

7 ёшли бола гиёҳванд бўлса...


15:32, 28.11.2017 Олам
 3 905

Агар ҳақиқий гиёҳванд модданинг баҳоси 5 минг тенгега баҳоланса, синтетик моддалар 300-500 тенгега сотилади.

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрининг тиббий-ижтимоий тузатиш наркологик маркази бош шифокори Гулсара Сулаймонова мамлакатда болалар неча ёшдан гиёҳванд моддалар истеъмол қилаётганликлари тўғрисида маълумот берди. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти хабар берди.
 
Шифокорнинг сўзларига кўра, одатда тартибсиз оилалар фарзандлари гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишади. Шу тариқа улар катталарнинг эътиборларини жалб қилишни истайдилар. Психотроп моддаларни болалар юқори синфга ўтгач, истеъмол қилишни бошлайдилар.
 
“10-11 ёшдан, ҳатто 7 ёшдан гиёҳванд моддалар қабул қилган ҳолатлари қайд этилган. Бу атроф муҳитга боғлиқ”, дейди Гулсара Сулаймонова.
 
Шифокор болалар одатда интернет орқали синтетик моддаларни сотиб олишини аниқлашди. Бу ҳолатда сотувчи ва харидор бир-бири билан кўришмайди. Маҳсулот учун онлайн равишда пул тўланади.
 
“Синтетик моддаларнинг турли номлари мавжуд. Улар Гавайя моддаси, Живиаш, Легалка, Кристалл, Пластик ва шу каби номлар билан аталади. Улар каннабиноидлар кабидир, фақат ундан янада кучлироқ ва арзонроқдир.
 
Агар ҳақиқий гиёҳванд модданинг баҳоси 5 минг тенгега баҳоланса, бундай моддалар 300-500 тенгега сотилади. Героин истеъмол қилувчилар одатда 25 ёшдан юқори бўлган кишилар бўлиб, пулдорлар ҳисобланади.
 
Мактаб ўқувчилари эса одатда арзон ва тамаки кукуни каби истеъмол қилинадиган моддаларни сотиб оладилар.
 
Синтетик препаратлар жуда секин организмдан чиқиб кетади. Токсик таъсири эса барча органлар ва тизимларга таъсир қилади. Бундай моддалар руҳиятга ҳам таъсир этиб, ақлий ўзгаришларга олиб келади”, дейди шифокор.
 
Нарколог шифокор қандай аломатлар орқали болаларни гиёҳванд моддалар истеъмол қилаётганлигини билиш мумкинлиги ҳақида ҳам сўзлади:
 
“Бола жаҳлдор, тез, тажовузкор бўлиб қолади. Мактабга бормайди, ўқиши ёмонлашади. Унинг иштаҳаси очилади, ёки аксинча кўпроқ нарса ейиишни хоҳлаб қолади. Кўз қорачиғи кенгаяди, алкоголь таъсирида юргандек бўлади”.
 
Бундай аломатлар аниқланган ҳолда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозимлигини таъкидланади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Наркотик моддалар Гиёҳванд моддалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!