...
МЕНЮ
ONLINE TV

72 ёшли Трамп ололмаган Нобелни 25 ёшли қиз олди


14:38, 05.10.2018 Олам
 8 054

2018 йилда Нобель мукофоти совриндоларини аниқлаш бошланган.

Аввалроқ, тиббиёт, физика ва кимё йўналишларида Нобель мукофотлари кимга топширилиши маълум бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 5 октябрь куни Тинчлик учун Нобель мукофоти конголик шифокор Денис Муквеге ва ироқлик ҳуқуқ ҳимоячиси Надя Муродга топширилди. Бу ҳақда Ослодаги Норвегия Нобель қўмитаси маълум қилди.
 
Таъкидланишича, улар ушбу мукофотга уруш ва қуролли можаролар вақтида жинсий зўрлашни қурол сифатида фойдаланишга қарши курашга қўшган ҳиссалари учун лойиқ топилган.
 
Мукофотни расман топшириш маросими 10 декабрь – Альфред Нобель вафот этган кунда топширилади.

Маълумот учун, Надя Мурод 1993 йил туғилган. Уни 2014 йилда ИШИД жангарилари асир олган. Уч ойлик қулликдан кейин қочишга муваффақ бўлган.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам ушбу мукофотга номзод сифатида кўрсатилган эди. У бу мукофотга уч йил номзод бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Нобель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!