...
МЕНЮ
ONLINE TV

94 ёшли француз қўшиқчиси ва Арманистон элчиси вафот этди


20:36, 01.10.2018 Шоу-бизнес
 2 006

Асли арман бўлган қўшиқчи 80 йил давомида шоу-бизнесда фаолият юритди.

94 ёшли француз қўшиқчиси Шарль Азнавур 94 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда BBC.
 
У шу йилнинг ёзида қўли сингани учун Япониядаги концертини бекор қилган ҳамда Францияга қайтиб кетган эди.
 
1924 йилда Парижда туғилган қўшиқчи 60 дан ортиқ фильмларда фойдаланилган қўшиқларни ёзган ҳамда куйлаган. Унинг қўшиқлар жамланмаси 1200 дан ортиқни ташкил этиб, улар 7 тилда куйланган.
 
Асли келиб чиқиши арман миллатига мансуб Шарль уч марта турмуш қурган ҳамда унинг 6 та фарзанди мавжуд.
 
Таъкидлаш жоизки, Азнавур 2009 йилда Арманистоннинг Швецариядаги элчиси ва Арманистоннинг БМТдаги вакили этиб тайинланган эди.
Дилмуроджон Раҳимов 

Теглар:Шарль Азнавур Арманистон Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!