...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аэропортда иккита самолёт тўқнашиб кетди


15:26, 06.01.2018 Олам
 7 230

Boeing 737-800 самолёти ичида 168 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.

5 январь кечаси Торонтонинг Лестер Пирсон номидаги халқаро аэропортида 2 та самолётнинг тўқнашуви юз берди. Воқеа оқибатида ҳеч кимга зиён етмаган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар қилди.
 
“WestJet” авиакомпаниясининг Канкунга отланган Boeing 737-800 самолёти йўловчилар йўлагига кириш чоғида “Sunwing” компаниясига тегишли самолёт билан тўқнашиб кетган. Boeing 737-800 самолёти ичида 168 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.
               
Қутқарув хизмати ходимлари барча йўловчиларни эвакуация қилишган. “Sunwing” компаниясига тегишли самолёт бортида ёнғин чиққан.
 
Дастлабки тахминларга кўра, самолёт бортида ҳеч ким бўлмаган. Воқеа жойига ўт ўчириш хизмати ходимлари етиб келишган. 

Дурдона Расулова 

Теглар:Торонто Аэропорт Самолётлар тўқнашуви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!