...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алимент тўламагани учун қамалди


19:31, 15.03.2018 Жамият
 3 370

Суд жараёни бошлангач “дўппи тор келганини” билган Тўлқинбек жазодан қутилиб қолиш мақсадида яшириниб юрди.

Гурлан тумани, “Вазир” қишлоғи, “Олчин” маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган И.Тўлқин оиласи билан ажрашганидан кейин, фарзандлари учун тайинланган алиментни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун, унга нисбатан 2017 йилнинг сентябрь ойида қўзғатилган жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари якунлангач одил судловни таъминлаш учун судга оширилган эди.

Суд жараёни бошлангач “дўппи тор келганини” билган Тўлқинбек жазодан қутилиб қолиш мақсадида яшириниб юрди.

Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлашни, ўзларининг асосий хизмат вазифаларидан бири деб ҳисоблайдиган Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, Тўлқин 2018 йилнинг 13 март куни Тошкент вилояти ҳудудида ушланди.

Шунингдек, фирибгарлик жиноятини содир қилиб, 9 ойдан буён жавобгарликдан қочиб юрган хивалик П.Дилшод ҳам Тошкент  вилояти ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, 2018 йилнинг 14 март куни қўлга олинди ва ҳибсхонага жойлаштирилди.

Эндиликда улар қилмишлари учун суд олдида жавоб беришлари тайин.
Фирдавс БЕК

Теглар:Алимент қамоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар