...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижон шаҳар ИИБда Ботир Парпиевнинг жияни ўрнида янги раҳбар иш бошлади


13:31, 05.06.2018 Жамият
 7 454

Жиноятчилик камайган бўлишига қарамай, Шуҳрат Парпиев нима учун лавозимдан четлатилгани очиқланмаган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиев лавозимидан озод этилганидан сўнг, орадан кўп ўтмай унинг Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган жияни Шуҳрат Парпиев ҳам ишдан кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 4 июнь куни Андижон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари, шаҳардан сайланган вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳам иштирок этди.
 
Бобожонов йиғилишда Андижон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган полковник С.Нишонбоев шаҳар кенгаши фаолларига таништирди.
 
С.Нишонбоев ўз нутқида унга билдирган юксак ишончга раҳбариятга алоҳида миннатдорлик билдириб, янги лавозимда муносиб хизмат қилиб, келгусида бор куч-ғайратини халқ манфаатлари йўлида сафарбар этишга ваъда берди.
 
Йиғилишда жорий йилнинг жорий йилнинг тўрт ойи якунларига кўра барча йўналишларда содир этилган жиноятлар 435 тадан 256 тага, жиноят-қидирув соҳасида содир этилган жиноятлар эса 311 тадан 171 тага камайгани қайд этилган. Шундай бўлишига қарамай, Шуҳрат Парпиев нима учун лавозимдан четлатилгани очиқланмаган. 

Теглар:Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармаси Шуҳрат Парпиев Ботир Парпиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар