... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Англияга Испаниядан икки футболчи келди


11:36, 10.08.2018 Спорт
 664

“Эвертон” трансфер ойнасининг охирги куни учта трансферни амалга оширди.

Англиянинг “Эвертон” клуби трансфер ойнасининг дедлайн куни “Барселона”нинг икки футболчиси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унга кўра, англияликлар Йерри Мина трансфери учун 30,25 миллион евро тўлади ва 1,5 миллион қўшимча мукофот тариқасида берадиган бўлди. Бунда “Барселона”да қайтиб сотиб олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
 
Шунингдек, португалиялик футболчи Андре Гомеш ҳам бир йил муддатга ижара асосида “Эвертон”да ўйнайдиган бўлди.
 
Бундан ташқари, “Шахтёр” собиқ ярим ҳимоячиси Бернард ҳам “Эвертон” футболчисига айланди.
 
Бразилиялик 25 ёшли ярим ҳимоячи янги жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва 4 йиллик шартнома имзолади. Бернард “Эвертон”да 20-рақамда тўп суради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эвертон Йерри Мина Андре Гомеш Бернард 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!