...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ мактабида яна отишма. Ҳалок бўлганлар бор


07:40, 19.05.2018 Олам
 2 871

Мактабга отишма уюштирган кимса қўлга олинган. Унинг нима сабабдан бундай қилгани ҳақида маълумот йўқ.

Кеча, 18 май куни АҚШнинг Техас штати Санта-Фе шаҳридаги мактабда қуролланган киши синфхонага кириб ўқувчиларга ўқ узган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
 
Отишма натижасида камида саккиз ўқувчи қурбон бўлган, шунингдек, яраланганлар ҳам бор. Яраланганлар шифохонага етказилган.
 
Мактабга отишма уюштирган кимса қўлга олинган. Унинг нима сабабдан бундай қилгани ҳақида маълумот йўқ.
 
Маълумот ўрнида, Санта-Федаги мактабда 1400га яқин ўқувчи таълим олади.
 
Аввалроқ, АҚШнинг Калифорния штатидаги мактабда отишма бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Техас Мактабда отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!