... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ санкциялари Путинни ҳаракатга келтирди, бироқ...


18:26, 10.08.2018 Олам
 10 248

Владимир Путин Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари билан учрашди.

Аввалроқ, АҚШ Россияга нисбатан янги “аждардек” санкциялар жорий қилгани ҳақида хабар берган эдик. Санкциялар икки босқичдан иборат бўлиб, уларнинг биринчиси 15 кундан кейин, иккинчиси 90 кундан кейин кучга кириши керак.
 
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин мамлакат Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари билан АҚШ санкцияларини муҳокама қилган. Бу ҳақда Россия президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков айтди.
 
Мажлис иштирокчилари расмий Вашингтоннинг бундай ҳаракатлари халқаро қонун-қоидаларга бутунлай зидлигини қайд этган. Санкциялар таъсирини камайтириш ва унга жавоб қайтариш масалалари муҳокама қилинмаган.
 
Шундан сўнг мажлисда Қозоғистонда бўлиб ўтадиган “каспий бешлиги” йиғилиши муҳокама қилинган.
 
Учрашувда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин, Кремль маъмурияти раҳбари Антон Вайно, Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев, Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Федераль хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников қатнашган.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ санкциялари биринчи босқичда расмий Москва билан дипломатик алоқаларни сусайиши ва иккинчи босқичда АҚШ товарларининг Россияга экаспортини деярли тўхтатиб қўйишни ўз ичига олган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!