... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ савдо урушида иккинчи зарбани тайёрлади


12:10, 11.07.2018 Олам
 2 558

Трамп савдо урушида Хитойга қарши таъсирли чоралар кўрмоқда.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” АҚШ ва Хитой савдо урушига кириб, бир-бирига илк зарбани бергани ҳақида хабар берган эди.
 
АҚШ савдо урушида Хитойга қарши қўшимча 10 фоиз бож жорий қилиш учун осмон ости мамлакатидан импорт қилинувчи 200 миллиардга тенг маҳсулотлар рўйхатини тузиб чиқди. Бу ҳақда АҚШ савдо музокаралари вакили Роберт Лайтхайзер маълум қилган.
 
Унинг таъкидлашича, президент Трамп маъмурияти Хитой адолатсиз савдо юритишдан воз кечишни истамаётгани сабабли шундай қарорга келган.
 
“Бу Хитойнинг АҚШга зарар берувчи савдо сиёсатини тўхтатишга чақирувчи, мавжуд қонунчиликка мос келувчи муносиб жавоб”, деган Лайтхайзер.
 
Вакилнинг сўзларига кўра, Хитой Америка божларига жавоб бериб, ўз савдо сиёсатини ўзгартириш ниятида эмаслигини кўрсатган. Шундан сўнг Трамп Хитойнинг 200 миллиардга тенг товарларига қўшимча 10 фоизли бож жорий қилиш жараёнини бошлашга кўрсатма берган.
 
Лайтхайзер 10 фоизли бож жорий қилинувчи маҳсулотлар рўйхати тез орада эълон қилиниши маълум қилган. Таъкидланишича, рўйхатдаги товарлар учун бож икки ойдан кейин киритилади.
Суннатилла Авбдуллае

Теглар:АҚШ-Хитой Савдо уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!