...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Туркияга айтганини қилдириш учун янги санкциялар билан таҳдид қилди


14:22, 17.08.2018 Олам
 4 142

Дональд Трамп Туркияга қарши санкияларнинг ҳолати билан танишган.

АҚШ америкалик роҳиб Эндрю Брансон озод қилинмаса, Туркияга қарши санкциялар кучайтиради. Бу ҳақда Кеча, 16 август куни АҚШ Молия вазири Стивен Мнучин Оқ уйда президент Дональд Трамп иштирокидаги мажлисда маълум қилган.
 
Таъкидланишича, АҚШ етакчиси Туркияда давлат тўнтариши ўтказишга уриниш ва террорчиликни қўллаб-қувватлашда айбланиб, ҳибсда сақланаётган роҳиб масаласига эътибор қаратган.
 
“У озод бўлиш учун бизнинг ёрдамимизга муҳтож. Улар бизнинг ажойиб роҳибимизни тутқунликда ушлаб турмоқчи. Бу адолатсизлик, бу хато”, деган Трамп.
 
Шундан сўнг Трамп Молия вазири Мнучиндан расмий Анқарага қарши санкциялар бўйича ҳисобот беришини сўраган. Мнучин Туркиянинг Адлия ва Ички ишлар вазирларига тақиқ жорий қилингнини айтган.
 
“Сиз билан агар роҳиб зудлик билан озод қилинмаса, уларга қарши бошқа чораларни ҳам ишлаб чиққан эдик”, деб таъкидлаган Молия вазири Мнучин.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия америкалик роҳибни 2016 йилдаги давлат тўнтариши ва ФЕТО ташкилотига алоқадорликда айблаб, ҳибсга олганди. АҚШ уни озод қилиниши талаб қилганидаа рад жавобини олгач, Туркиянинг Адлия вазири Абдулҳамид Гул ва Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуга нисбатан тақиқ жорий қилган.
 
Туркияда баъзи сиёсатчилар роҳиб Эндрю Брансонни АҚШда яшовчи, ФЕТО раҳнамоси Фатҳуллоҳ Гулен эвазига бериш фикрини ҳам билдирдилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Туркия санкция Эндрю Брансон Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!