...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда Трамп ўрнига Путиннинг портрети ўрнатилди


13:51, 30.07.2018 Олам
 5 861

Айни пайтда ушбу портрет Қонунчилик йиғилиши биносидан олиб ташланган.

Кеча, 29 июль куни АҚШнинг Коларадо штати Қонунчилик йиғилиши биносига Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг портрети ўрнатиб кетилган.
 
Ушбу портрет номаълум шахс томонидан АҚШнинг собиқ президентлари Жорж Вашингтон ва Барак Обама портретлари осилган девор ёнига ўрнатилган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берган.
 
Ҳозирги кунга қадар Коларадо штати Қонунчилик йиғилиши биносида АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг портрети йўқ. Портретни ўрнатиш учун 10 минг АҚШ доллари зарур бўлади, лекин штат маъмурияти бюджетдан маблағ ажратишга шошилмаяпти.
 
Коларадо штатининг “Colorado Citizens for Culture” ташкилоти бир ярим йилдан буён АҚШ етакчисининг портретини ўрнатиш бўйича ҳаракат қилиб келади, лекин ҳозирга қадар етарли маблағлар тўпланмаган.
 
Штат Сенати аъзоси Стив Фенберг Twitter’даги саҳифасида Россия етакчисининг портрети билан боғлиқ хабарни маълум қилганидан сўнг, ушбу портрет Қонунчилик йиғилиши биносидан олиб ташланган. 
Санжар Жўра

Теглар:Коларадо Путин Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!