...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. 4-кун 4та медаль!


20:43, 22.08.2018 Спорт
 5 385

Ушбу саҳифа автомат равишда янгиланиб борди.

Бугун, 22 август куни Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё ўйинларининг тўртинчи куни доирасида баҳсларга киришган. Ушбу саҳифа орқали спортчиларнинг онлайн натижаларини билиб боришингиз мумкин.
 
Саҳифа автомат равишда янгиланади.
 

Юнон-рум кураши. 3-олтин медаль! Мўминжон Абдуллаев қозоғистонлик рақибни мағлуб этди ва Осиё ўйинлари ғолиби бўлди.

Юнон-рум кураши. Афсуски, Жаҳонгир Турдиев бронза медали учун курашда қирғизистонлик рақиби Узур Жусупбековга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Юнон-рум кураши. Рустам Ассакалов финалда эронлик Нури Ҳуссайнга қарши жанг ўтказди ва 1:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Терма жамоа ҳисобига яна бир КУМУШ медаль қўшилди.
 
Сузиш. Икки нафар ҳамюртимиз саралаш баҳслари орқали финалга етиб келганди. 100метрга брасс усулида финалда чиқиш қилган Владислав Мустафин олтинчи, ҳудди шу йўналишнинг аёллар ўртасидаги баҳсларида финалда иштирок этган Юлдуз Қўчқарова саккизинчи ўринни эгаллади.

17:08. Бироздан сўнг юнон-рум кураши баҳсларида ўзбек спортчилари медаллар учун гиламга чиқадилар:

-87кг: Рустам Ассакалов - Нури Ҳуссайн (Эрон) (олтин)

-97кг: Жаҳонгир Турдиев - Узур Жусупбеков (Қирғизистон) (бронза)

-130кг: Мўминжон Абдуллаев - Нурмакан Тиналиев (Қозоғистон) (олтин)

Оғир атлетика. Достон Ёқубов 331 кг вазнни кўтариб, КУМУШ медаль соҳибига айланди. Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида жами 12 та медаль бўлди, уларнинг 4 нафари кумуш ҳисобланади.

ОЛТИН! Никита Рафалович финал жангини ҳам ўтказди ва унда жанубий кореялик рақиби Ли Хва Жунни 21:18 ҳисобида мағлуб этиб 2018 йилги Осиё ўйинларининг ғолибига айланди.

Никита Рафалович ярим финал баҳсида иорданиялик рақиби Элшарабати Солиҳни қийинчилик билан мағлуб этиб финалга йўлланма олган эди.
 
Таэквандо. Ярим финал баҳсида Никита Рафалович иорданиялик рақиби Элшарабати Солиҳни қийинчилик билан мағлуб этиб финалга йўлланма олди. Рафалович очколар сони бўйича 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Юнон-рум кураши. Мўминжон Абдуллаев ярим финалда эронлик Арпатери Моҳдизодага қарши жанг қилди ва финалга йўл олди!
 
Юнон-рум кураши. Рустам Ассакалов ярим финалда ҳиндистонлик Сингҳ Ҳарпретни қийинчиликсиз, 10:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди. Яшавор! Олтин медаль учун у эронлик Ҳусайн Нурига қарши гиламга чиқади.
 
Теннис. Денис Истомин хитойлик Жанг Жиженгни 6:4, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди ва чорак финалга чиқди.
 
Юнон-рум кураши. Мўминжон Абдуллаев чорак финалда тожикистонлик Суҳрож Азизовни 9:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финал иштирокчисига айланди.
 
Юнон-рум кураши. Рустам Ассакалов қирғизистонлик Самат Ширдаковни 9:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди!
 
Теннис. Денис Истомин Жан Жиженгга қарши ўйиннинг биринчи сетида 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Юнон-рум кураши. Билан Налгиев қирғизистонлик Акжал Маҳмудовга қарши баҳсда 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.
 
Юнон-рум кураши. Жаҳонгир Турдиев афсуски хитойлик Хао Дига 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.
 
Юнон-рум курашчиларимиздан кетма-кет ғалабалар! Билан Налгиев нимчорак финалда индонезиялик Сулаеман Андикани 9:0, Рустам Ассакалов нимчорак финалда қозоғистонлик Азамат Кустубаевни 2:1, Мўминжон Абдуллаев эса Жанубий Корея вакили Ким Минни 7:0 ҳисобида мағлуб этди. Бошланиши ажойиб, кўз тегмасин!
 
Теннис. Яна бироздан сўнг Денис Истомин хитойлик Жан Жиженгга қарши ўйинини бошлайди.
 
Таэквондо. Сардор Тоиров эса афсуски ярим финал чиптаси учун кечган жангда эронлик Мирҳашем Ҳусайнга 9:29  ҳисобларида ютқазиб қўйди…
 
Таэквондо. Никита Рафалович чорак финалда афғонистонлик Рамеш Ҳусайнини 11:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди!
 
Қиличбозлик. Афсуски, ҳамюртларимиз 45:38 ҳисобида Япония терма жамоасига ютқазиб қўйишди.
 
Теннис. Жўрабек Каримов мусобақада иккинчи рақам остида сараланган ҳиндистонлик Рамантан Рамкумарни 3:6, 6:4, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди. Қойил! Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида ўзбекистонлик Денис Истомин сараланган.
 
Таэквондо. Сардор Тоиров энди ярим финалда эронлик Мирҳашем Ҳусайнига қарши баҳс юритади. Никита Рафалович эса афғонистонлик Рамеш Ҳусайнини имтиҳондан ўтказади.
 
Қиличбозларимиз ярим финал чиптаси учун япониялик рақибларга қарши баҳс олиб бормоқдалар.
 
Ўқ отиш. Қизларимиз Кузнецова ва Мамедова саралаш босқичида иштирок этишди. Афсуски, улар финал йўлланмасини қўлга кирита олмадилар.
 
Таэквондо. Икки нафар ҳамюртимиз ҳам  чорак финалга йўл олди. Сардор Тоиров Шри-Ланка терма жамоаси аъзосини 22:6, Никита Рафалович эса мўғулистонлик спортчини 24:7 ҳисобида мағлубиятга учратди. Баракалла йигитлар!
 
Таэквондо. Никита Рафалович 1/8 финалда мўғулистонлик Темуюин Пуревявга қарши баҳс ўтказса, Сардор Тоиров Шри-Ланка вакили Чалинда Лиянгега қарши даянга чиқади.
 
Академик эшкак эшиш баҳсларида иштирок этган тўртлигимиз маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва тўғридан-тўғри финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
Таэквондо. Сардор Тоиров мўғулистонлик Чун Соклонни 25:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Қиличбозлик. Ҳамюртларимиз Индонезия жамоасини 45:35 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олишди.
 
Сузиш. 100 метрга брас усулида сузган Юлдуз Қўчқарова ўз гуруҳида учинчи бўлиб маррага етиб келди.
 
Cузиш. Владислав Мустафин 100 метрга брас усулида сузиш бўйича финалда иштирок этадиган бўлди.
 
Академик эшкак эшиш. Шаҳбоз Холмурзаев 7:50.21 натижа билан саралашда энг яхши натижа кўрсатди ва финалга йўл олди.
 
Теннис. Жўрабек Каримов ҳиндистонлик Рамантан Рамкумарга қарши ўйинни бошлади.
 
Қиличбозлик. Спортчиларимиз жамоавий баҳсларда мезбонларга қарши кураш олиб боришмоқда.
 
Сузиш. Владислав Мустафин 100 метрга брас усулида сузиш бўйича ўз гуруҳида иккинчи натижани қайд этди. Унинг финалга йўл олиш-олмаслиги бироздан сўнг аниқ бўлади. 100 метрга баттерфляй усулида сузган Артём Козлюк ўз гуруҳида тўртинчи натижани қайд этди ва кейинги босқичга ўта олмади.
 
Унда баҳсларга киришадиган спортчиларимиз рўйхатини эътиборингизга тақдим этамиз:
 
Сузиш:
 
Артём Козлюк (100м, баттерфлай, саралаш ва финал)
 
Владислав Мустафин (100м, брас, саралаш ва финал)
 
Юлдуз Қўчқарова (100м, брас, саралаш ва финал)
 
Эстафета 4х100м
 
Қиличбозлик
 
(Шпага, жамоавий, саралаш ва финал):
 
Роман Александров
Жавоҳирбек Нурматов
Файзулла Алимов
Олег Соколов
 
Таэквондо:
 
-63кг: Сардор Тоиров (саралаш ва финал)
-80кг: Никита Рафалович (саралаш ва финал)
 
Юнон-рум кураши:
 
(саралаш ва финал)
 
-87кг: Рустам Ассакалов
-130кг: Мўмин Абдуллаев
-97кг: Жаҳонгир Турдиев
-77кг: Бислан Налгиев
 
Оғир атлетика:
 
-69кг: Достон Ёқубов
 
Спорт гимнастикаси:
 
(Брас, жамоавий, финал)
 
Антон Фокин
Абдулла Азимиов
Расулжон Абдураҳимов
Ҳусниддин Абдусаматов
Акобир Ҳамроқулов
 
 
Велоспорт, гуруҳ пойгалари, 104км:
 
Рината Байметова
 
Слаломда эшкак эшиш:
 
Алибек Темиргалиев (ярим финал, финал)
Абубакир Буканов (ярим финал, финал)
 
Академик эшкак эшиш:
 
Шахбоз Холмурзаев (яккалик, ярим финал)
 
Сардор Тўлқинхўжаев, Алишер Турдиев (жуфтлик, ярим финал)
 
Тўртлик:
 
Ўктамжон Давронов
Фаррух Астанов
Абдулло Муҳаммадиев
Шаҳбоз Абдужабборов
 
Ўқ отиш:
 
(50м, саралаш ва финал)
 
Сакина Мамедова
Елена Кузнецова
 
Теннис:
 
Денис Истомин
Жўрабек Каримов.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов, Анвар Ильясов, Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!