...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Саккизинчи кунда 6 та медаль, Русландан олтин!


21:35, 26.08.2018 Спорт
 3 003

Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида ўзбекистонлик спортчиларделегация ҳисобига 6 та медални қўшиб қўйдилар.

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг саккизинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар учун делегация ҳисобига 6 та медал қўшиб қўйдилар.
 
Жумладан, пенчак силат спорт тури бўйича ярим финалда индонезиялик Иқбал Пратамага қарши жанг қилган Абдумалик Салимов рақибига 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Аммо шунга қарамай, бронза медалига сазовор бўлди.
 
Каратэчи Cадриддин Сайматов бронза медали учун вьетнамлик Хаи Нгуенга қарши жанг ўтказди ва 1:8 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Яна бир каратэчи Барно Мирзаева бронза медали учун жангда таиландлик Арм Суккиауни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Навбатдаги бронза ҳам қўлга киритилди.
 
Оғир атлетика бўйича Омадой Отақўзиева даст кўтаришда 101, силтаб кўтаришда 131, умумий ҳисобда эса 232 кг тошни ўзига бўйсундирди. Ва Омадойнинг омади келиб, делегация ҳисобига кумуш медальни тақдим этди.
 
Куннинг энг қувонарли воқеаси, оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддиновнинг Осиё ўйинларида олтин медаль ҳамда рекорд ўрнатгани бўлди. Руслан даст кўтаришда 191 кг, силтаб кўтаришда эса 230 кг тош кўтарди. Умумий ҳисобда 421 кг натижа кўрсатган Руслан Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига олтинчи олтин медални қўшиб қўйди.


 
Маълумот ўрнида, ушбу олтин медаль ўзбекистонлик оғир атлетикачилар учун Осиё ўйинлари тарихидаги биринчиси ҳисобланади.
 
Босқон улоқтириш баҳсларида Суҳроб Хўжаев 74,06 натижа кўрсатди. Бу Суҳробнинг мавсумдаги энг яхши кўрсаткичи бўлди. Ушбу натижа эса Ўзбекистон делегациясига 11-бронза медалини тақдим этди.
 
Бундан ташқари, бугун ўз вазн тоифасида рингга кўтарилган уч боксчи – Жамшид Латипов, Шунқор Абдурасулов ва Бобоусмон Ботуровлар рақибларини мағлуб этиб, саралаш баҳсларини муваффақиятли бошладилар.
 
Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида делегация ҳисобига 6 та медални қўшиб қўйдилар. Ўзбекистон айни вақтда 6 та олтин, 11 та кумуш ва 11 та бронза, умумий ҳисобда 28 та медаль билан 35 мамлакат орасида 10-ўринни эгаллаб турибди.
 
Рўйхатнинг кучли учлигидан Хитой (174), Япония (122) ҳамда Жанубий Корея спорт делегациялари жой олган.

Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов, Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!