...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аудио ва видеопремьера: Юлдуз Усмонова Ўзбекистонга қайтгач, Шаҳриёр билан “In my feelings”ни куйлади


13:03, 06.08.2018 Премьера
 13 637

Юлдуз Усмонованинг ижросидан у бу қўшиқни ва инглиз тилини анча яхши ўзлаштирганини пайқаш қийин эмас.

 

Ўтган ҳафта Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова  канадалик рэпер Drake’нинг “In my feelings” қўшиғига АҚШ кўчаларида рақсга тушган эди.  Хонанда бу рақс билан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар майдони қаҳрамонига  айланди. Усмонова ўзига нисбатан бўлган танқидларга табассум билан жавоб қайтариб, 35 йилдан буён рақсга тушишини, бундан кейин ҳам шундай давом этишини айтганди ва бу қўшиқни Тошкентга қайтгач, репертуарига қўшиш ниятида эканини қўшимча қилганди.
 
Юлдуз Усмонова АҚШ сафаридан қайтиб келди. Хонанда илк ишни “In my feelings”ни куйлашдан бошлади. У ушбу қўшиқни ўзбекистонлик рэпер Шаҳриёр билан куйлаган. Қўшиқни Юлдуз Усмонова инглиз тилида, Шаҳриёр эса рус тилида ижро этган.
 
Юлдуз Усмонованинг ижросидан у бу қўшиқни ва инглиз тилини анча яхши ўзлаштирганини пайқаш қийин эмас. Хонанда зудлик билан ижро этилган қўшиққа клип суратга олдиришга ҳам улгурди ва албатта клип ҳам тайёр.
 
Ушбу клипни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова “Qalampir.uz” орқали мухлисларига тақдим этишни маъқул кўрди.
 
 
Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз. 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!