...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бинали Йилдирим Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди


22:15, 25.09.2018 Жамият
 3 054

Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдиримнинг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

Хабарингиз бор, Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим рафиқаси билан бугун, 25 сентябрь куни Самарқандга ташриф буюрди.
 
Самарқанддаги тарихий обидалар, Темурийлар даврига оид меъморчилик намуналари билан танишган Бинали Йилдирим Ҳазрати Ҳизр мажмуасига ҳам ташриф буюрди. У Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
 
Ислом Каримов қабрига рафиқаси билан гул қўйган Бинали Йилдирим марҳум хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва Қуръон тиловат қилди.
 
Маълумот ўрнида, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам 2016 йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилган эди.
 
Жорий йилнинг 29-30 апрель – 1 май кунлари Ўзбекистонга қилинган навбатдаги ташрифда Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Тошкентдаги ёдгорлик мажмуасига бориб, унинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. 

Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдиримнинг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда. 

Теглар:Бинали Йилдирим Ислом Каримов хотираси Ислом Каримов мақбараси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар