...
МЕНЮ
ONLINE TV

Боғчалар билан ишловчи тўртта янги тузилма ташкил этилди


10:04, 01.10.2018 Жамият
 2 337

Янги тузилмаларни ташкил этиш Президент қарорида белгилаб қўйилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу қарорда белгиланишича, Мактабгача таълим вазирлиги негизида Мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида тўртта янги тузилма ташкил этилади:
 
1. Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази (кейинги ўринларда – Марказ) давлат муассасаси шаклида ташкил этилди.
 
Маркази вазифаси сифатида МТМларда илғор педагогик ва ахборот технологиялари, мактабгача таълим педагоглари ва тарбияланувчилари учун ўқув материллари ишлаб чиқиш, боғча болаларининг ривожланишига қаратилган тадқиқотлар ўтказиш белгиланди.
 
2. Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институтини (кейинги ўринларда – Институт) давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилди.
 
Институт мактабгача таълим тизими буюртмачилари билан тузилган шартномаларга мувофиқ инвестиция лойиҳалари, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда бош ташкилот сифатида белгиланди.
 
3. Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компаниясини (кейинги ўринларда – Инжиниринг компанияси) давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилди.
 
Инжиниринг компаниясига мактабгача таълим тизими объектларини қуриш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи функцияларини юклаш ҳамда компания хизматлари билан боғлиқ харажатларни давлат мактабгача таълим муассасаларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш қийматига киритиш белгиланди.
 
4. Юридик шахс ташкил қилмасдан Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент қарори МТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар