...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бошлиғингиз сизни қадрлашини исботловчи 8 ишора


14:49, 09.08.2018 Бу қизиқ
 4 206

Иш давомида бошлиқ билан тўғри муносабатда бўлиш юксалишнинг энг тўғри йўли.

Ҳар қандай ишда бошлиқ билан яхши муносабатда бўлиш профессионал муваффақиятга эришишнинг ажралмас қисми. Нима бўлганда ҳам сизнинг карьерангиз унинг қўлида. Ёллаш, хизмат лавозимини ошириш ёки бўшатиб юборишни у ҳал қилади.
 
Сюзанна Бейтс – Bates Communications компаниясининг ижрочи директори ва “All the Leader You Can Be” китобининг муаллифи сизнинг тўғри йўналишда эканингизни аниқлашга кўмаклашади.
 
1. Сиз билан қаттиққўл муносабатда бўлса
 
Бошлиқ сизнинг имкониятларингизни кўриб, сизга баҳо беради ва кўп ҳолларда бу ижобий бўлмайди. Баъзи одамлар буни “уради – демак яхши кўради” принципи деб атайдилар. Шунчаки, сизнинг раҳбарингиз унинг танқидларини тўғри тушунишингизга ва янада кўпроқ масъулиятга тайёр эканингизга ишонади.
 
Бошқа бир варинат ҳам мавжуд. Сизни ортиқча танқид қилмайди, аммо мақтамайди ҳам. Бошлиқ сизни у сиз ҳам ўз даражангизда деб ҳисоблайди ва сизни мақташни хоҳламайди ёки эсидан чиқиб қолади. Негаки, сиз кўп ҳолларда вазифаларни аълога бажарасиз. Раҳбардан ишингиз учун ширин сўз кутмасдан, ишингизга муносиб жавоб қайтаришини сўранг – бу фойдали бўлади.
 
2. Сизни синовдан ўтказади
 
Маълум бўлишича, вақти-вақти билан сизга кўплаб вазифаларни юклаш у қадар ёмон эмас.
 
Баъзида раҳбар сизга кўпроқ вазифа беради ва сиз уддалай олмайман деб ўйлайсиз. Аммо бу сизни жазолаш учун эмас. Бу ўз ўрнида чақириқ, уни қабул қилиб, ўз ўрнингизни яна бир бор исботлайсиз.
 
3. Сизнинг фикрларингизни қадрлайди
 
Бошлиққа ёқиш ёки ёқмаслигингиз ҳақида қайғуришни тўхтатинг. Негаки, у сизни ҳурмат қилиши, муҳим масалаларда сизнинг маслаҳатларингизга қулоқ солиши энг муҳими. Ўзаро хуш кўришлар сизнинг компания ривожи учун қўшаётган ҳиссангиз олдида жуда кам аҳамиятга эга.
 
Агар раҳбар мажлисларда турли масалалар юзасидан сизнинг фикрингизни эшитса, ўз мулоҳазаларингизни билдириш учун етарлича вақт берса, фикрларингизни ижобий баҳоласа – бу яхши ишора.
 
4. Биринчи навбатда сизга мурожжат қилса
 
Агар бошлиқ янги топшириқ билан биринчи навбатда сизнинг олдингизга келса, демак у сизни қимматли ходим деб билади. Масаланинг оддий ёки жиддий лойиҳа бўлиши аҳамиятсиз.
 
5. Сизни намуна қилиб кўрсатса
 
Бошқа ишчилар вазифани бажаришда қийинчиликка дуч келса-ю бошлиқ уларни маслаҳат ва ёрдам олиш учун сизга жўнатса – бу сизнинг ўрнингиз ўта юқори эканини билдиради.
 
6. Сизга муҳим вазфаларни ишонади
 
Агар сизга алоҳида мижозлар билан муомала қилишни топширса, бошлиқнинг сизга ишонишига ёрқин далил. Бошлиқлар вазифаларни энг иқтидорли ходимлар билан бўлишади. Балки, бу учун сизга медаль берилмас, бироқ сиз катта лойиҳаларга масъул бўлишингиз мумкин бўлади.
 
7. Сизнинг ишларингиз билан қизиқади
 
Агар раҳбар сизни йўқотишдан қўрқса, у сизнинг ишларигиз жойида экани ва режаларингиз билан доимий равишда қизиқиб боради. Бу тергаш эмас, бу каби суҳбатлар ходимни олиб қолишга кўмак беради.
 
8. Сиздан бошқаларга ўргатишингизни сўраса
 
Агар раҳбар сиздан янги ходимларни назорат қилишни сўраса, бу сизга қўшимча вазифа юклашдек кўриниши мумкин. Баъзи ҳолларда шундай ҳам бўлади.
 
Бироқ, бу раҳбарингиз сизнинг ишингиздан кўнгли тўқлиги ва бошқалар ҳам ишининг устасидан иш ўрганишини хоҳлаётгани сабабли бўлиши ҳам мумкин. Бундай вазиятларда қўшмича юкга норозилик қилманг, аксинча, шу орқали ўз етакчилик кўникмаларингизни чархланг ва ўз тажрибангизни намойиш қилинг.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Раҳбар ходим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!