...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу сафарги “соқолли гумондор” мусулмон эмас, у АҚШ фуқароси


10:34, 06.11.2017 Олам
 5 461

Техасдаги отишмада гумон қилинаётган шахснинг сурати эълон қилинди. Унинг ИШИДга аъзо эканлиги...

СВS телеканали Пентагон берган хабарларга асосланиб маълумотлар эълон қилмоқда. Унга кўра, Техасдаги отишмада гумон қилинаётган Девин Келли 2010–2014 йилларда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида энг паст унвонда, авиацианинг “ўқитилмаган” оддий аскари сифатида фаолият юритган.
 
У муқаддам ҳарбий хизматдан бўшатилган ва 2014 йилда унинг меҳнат фаолияти (тахминан) судга оширилган. Девин Келлининг айнан нима сабабдан судлангани ҳозирча сир тутилмоқда. 
 
ОАВларда берилаётган хабарларга кўра, қурбонлар орасида ҳомиладор аёл, икки ёшлик қизалоқ, тўрт жойидан яраланиб ҳалок бўлган олти ёшли болакай, руҳоний Фрэнк Померойнинг 14 ёшли қизи ҳам бўлган.
 
Аввал хабар қилганимиздек, 5 ноябрь куни АҚШда навбатдаги теракт содир этилган. Техас штати Сан-Антонио шаҳрида отишма содир этилиб, оқибатда камида 27 киши қурбон бўлган. Шунингдек, 20 нафардан ортиқ киши яраланган.
 
Отишма содир этган террорчи полиция томонидан отиб ташланган. Террорчининг ИШИДга аъзо ёки алоқадор эмаслиги ҳозирча номаълум.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:АҚШ фуқароси АҚШ Техас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!