...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Осиё ўйинлари машъаласи аланга олади


18:44, 11.07.2018 Спорт
 1 917

Осиё ўйинлари машъаласи Нью-Деҳлидаги “майор Дхьян Чанда” номли Миллий стадионда ёқилади.

Аввалроқ, 2018 йилги Осиё ўйинлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Яъни, 18 августдан 2 сентябрга қадар Осиёнинг 45 мамлакати спортчиларини Индонезияда жам бўлади. 10 500 нафар спортчи 40 та спорт тури бўйича куч синашади. Ташкилотчилар дастурни тайёрлаб бўлишган. Режалаштирилган 465 та тадбирнинг дастлабкисига бугун старт берилади.
 
11 июль куни Осиё ўйинлари “ўз уйига” – Нью-Деҳлига қайтади. Айнан шу ерда 1951 йили Осиё Олимпия Кенгашининг асосий спорт мусобақаси ташкил этилган бўлиб, якшанба куни Осиё ўйинлари машъаласи Нью-Деҳлидаги “майор Дхьян Чанда” номли Миллий стадионда ёқилади.
 
Машъалани ёқиш маросимидан сўнг у 18 000 километрлик анъанавий эстафета бошланадиган Индонезияга йўл олади. Машъала асосий манзили – Жакартадаги “Gelora Bung Karno” стадионига етиб бориш учун 50 та шаҳар ва 18 та провинциядан ўтади. Бу ерда 18 август куни тантанали равишда Осиё ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Осиё ўйинлари Нью-Деҳли Индонезия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!