... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Тошкентнинг 3 туманида ҳокимбувалар ўзгаради


14:39, 12.05.2018 Жамият
 6 979

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов қатнашиши ҳам кутилмоқда.

Аввалроқ, бугун, 12 май куни Тошкент шаҳар Олмазор туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугуннинг ўзида Тошкентнинг учта туманига янги ҳокимлар тайинланади. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг ишончли манбаси хабар бермоқда.
 
Бугун соат 15:00 да Сергели туманида янги ҳокимнинг тайинлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтади. Унда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этади.
 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов қатнашиши ҳам кутилмоқда.
 
Соат 16:00 да эса расмийлар Тошкент шаҳар Учтепа туманига ташриф буюрадилар. Бугун Учтепа туманига ҳам янги ҳоким тайинланади.
 
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан буён Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шавкатбек Эргашев жорий йилнинг 18 апрель куни Мирзо Улуғбек туманига ротация қилинган эди.
 
Тайинловлар навбати соат 17:00 да Олмазорга етади. Бироз аввал хабар берганимиздек, унда Сергели тумани ҳокимлигинидан ротация қилинаётган Бахтиёр Султонов ҳоким сифатида таништирилади. 

Теглар:Учтепа тумани Олмазор тумани Сергели тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар