...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бурак Ўзчивит ўзбек телеэкранларига қайтмоқда, фақат...


17:48, 24.05.2018 Кино
 11 012

Унда Камрон ролини Бурак Ўзчивит ва Фериде ролини Фахрия Эвжан ижро этган.

Ўзбекистонда яна турк сериаллари оммалашиб боряпти. “Ичкарида”, “Истанбуллик келин”, “Кўсем”... Таъбир жоиз бўлса, телеканаллар турк сералларини таржима қилиб эфирга узатишда мусобақа ўйнаяпти. Бу борада ҳозирча икки сериал – “Ичкарида” ва “Истанбуллик келин” билан “Севимли” телеканали пешқадамлик қилмоқда.
 
Аслида маълум тақиқлардан сўнг, Ўзбекистонда турк сериалларини намойиш этишни “Зўр ТВ” телеканали “Севги изтироби” сериали билан бошлаб берган эди. Бироқ, сериал намойиши узоққа бормади. Ундаги бузуқ ғоялар сабаб эфирдан олиб ташланди.
 
Сериал бош қаҳрамони Бурак Ўзчивит эса Туркиядаги сингари Ўзбекистонда ҳам мисли кўринмаган машҳурликка эришди. Бурак яна ўзбек телеэкранларига қайтмоқда, фақат “Чолиқуши” билан.
 
Рашод Нури Гюнтекин асари асосида режиссёр Осман Седен томонидан 1986 йилда яратилган “Чолиқуши” сериалини халқимиз ўзининг миллий фильмларидек яхши кўради. Ўша даврлар болалари учун “Чолиқуши” жуда қадрдон хотира.
 
Ушбу сериал 2013 йилда қайтадан суратга олинди. Унда Камрон ролини Бурак Ўзчивит ва Фериде ролини Фахрия Эвжан ижро этган.
 
Мазкур сериал тез орада “Миллий” телеканали орқали намойиш этилиши кутилмоқда. 

Теглар:Бурак Ўзчивит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!