...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чегарадан уч аёлнинг жасади топилди


21:26, 12.10.2018 Олам
 11 908

Уларнинг икки нафари ўсмир қиз экани тахмин қилинмоқда.

Грециянинг Эврос дарёси бўйида, Туркия билан чегарада уч аёлнинг жасади топилди. Ҳукумат полицияси мазкур ҳолатни ўрганяпти.
 
Аёллар Туркиядан ўтганлиги, шунингдек, уларнинг келиб чиқиш осиёлик экани тахмин қилинмоқда. Экспертиза хулосасига кўра, аёллар томоқ қисмига пичоқ ёрдамида жароҳат етказилиш натижасида ўлдирилган. Бундан ташқари, воқеа жойидан иккита пичоқ ҳам топилган.
 
Қурбонларнинг икки нафари ўсмир қизлар бўлиб, уларнинг ёши 15-20, 18-25 ва 20-30 атрофида экани таъкидланмоқда.
 
Греция полицияси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Туркиядан Грецияга Эврос дарёси орқали ўтмоқчи бўлган 8400 мигрант қайтариб юборилган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Туркия Греция Эврос дарёси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!