...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни об-ҳавода ўзгариш кузатилади


15:54, 11.08.2018 Бу қизиқ
 7 732

Якшанба куни қандай об-ҳаво кузатилиши билан танишинг.

Эртага, 12 август куни  республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг. Гидрометеорология хизмати маркази якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
 
Якшанба куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+24, кундузи +31...+33 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади, кун давомида қисқа ёмғир ёғиши мумкин.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +21...+26, кундузи +28...+33 даража бўлиши кутилмоқда. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +33...+38 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +21...+26, кундузи +30...+35 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +32...+37 даражагача кўтарилади. 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +28...+33 даража бўлади. Шамол тезлиги кечаси секундига 12-17 метрдан кундузи 5-10 метргача пасаяди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +13...+18, кундузи эса +20...+25 даража бўлади. 15-20 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши кутилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!