...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатиладими?


20:03, 26.01.2019 Бу қизиқ
 5 600

Эртага республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 27 январь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+2, кундузи +11...+13 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, туман тушади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи +5...+10 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +8...+13 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +10...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +12...+17 даражагача кўтарилади ҳамда шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...-2, кундузи +7...+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -8...-3,  кундузи 0...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!