...
МЕНЮ
ONLINE TV

Девин Келли аввал оиласига ҳужум қилгани учун қамалган экан


11:32, 06.11.2017 Олам
 2 130

Собиқ ҳарбий хизматчи суд қарори билан 12 ойга озодликдан маҳрум этилган эди. 2014 йилда у ҳибсдан...

5 ноябрь куни Техасдаги черковга ҳужум қилингани ва одамларга қарата ўқ узилиши оқибатида 27 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳарбий кийимда черковга бостириб кириб, ибодат қилаётганларга қарата бетартиб ўқ узган шахс полициячилар томонидан отиб ўлдирилди.
 
6 ноябрь куни эса черковга ўқ узган кимса ҳақидаги маълумотлар тарқалди. У аввал ҳарбий-ҳаво кучлари сафида хизмат қилганлиги аниқланди. Бу хабар Пентагон томонидан тасдиқланмаган бўлсада Девин Келли исмли шахс ҳарбий хизматдан озод этилгани айтилганди.
 
2010–2014 йилларда энг паст ҳарбий унвон остида ишлаган Девин Келли ишдан бўшатилгач, суд қилингани ҳақида хабар бергандик. Аммо унинг нима сабабдан судлангани ошкор этилмаган эди.
 
Сўнгги хабарларга қараганда, Девин Келли 2012 йилда рафиқаси ва фарзандига ҳужум қилганлиги сабабли суд қилинган. Шундан кейин у оиладаги, жамиятдаги “номақбул хулқи” учун ҳарбий хизматдан озод этилган. Бу ҳақда “ABC News” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, Девин Келли ўша пайтда суд қарори билан 12 ойга озодликдан маҳрум этилган бўлган. 2014 йилда эса у ҳибсдан озод этилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Собиқ ҳарбий хизматчи АҚШ фуқароси Техасдаги теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!