...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диана Ягофарова турмуш ўртоғи билан йирик тадбирда кўриниш берди


14:24, 17.09.2018 Шоу-бизнес
 25 093

Ягофарова эса ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ушбу тадбирдан суратларни жойлаштирди. Тахминимизча, унинг ёнидаги эркак турмуш ўртоғи.

Анчадан буён номи ҳеч қаерда тилга олинмаётган Диана Ягофарова Ўзбекистонда чоп этиладиган журналлардан бирига интервью бергани ҳақида ёзган эдик. Актриса куни кеча оммавий тадбирлардан бирида кўриниш берди.
 
У Тошкентдаги “Ёшлар ижод саройи”да ўтказилган “Мақсад” фильмининг премьерасига ташриф буюрган. Премьерада уни кўрганлар, фильм намойишига турмуш ўртоғи билан келганини айтмоқда. Ягофарова эса ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ушбу тадбирдан суратларни жойлаштирди. Тахминимизча, унинг ёнидаги эркак турмуш ўртоғи.
 
Маълумот ўрнида, Диана Ягофарова бундан 10 йил аввал “Супер келинчак” фильми орқали ўзбек кино санъатига кириб келиб, биргина роли билан машҳурликка эришганди. У кино соҳасида кўп иш қилишга улгурмай саҳнани тарк этган. 

Теглар:Диана Ягофарова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!