...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат! Ўзбекистонда БЎРОН ОГОҲЛАНТИРУВИ эълон қилинди


15:46, 24.01.2018 Бу қизиқ
 33 318

Шимолда ҳарорат кечаси 20 даражагача, кундузи 10 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий сайти орқали ҳафта сўнггида Ўзбекистонда ҳарорат кескин тушиб кетишидан огоҳлантирмоқда.  
 
Ўзгидрометеорология хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 27-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудида совуқ ҳаво ҳарорати меъёрдан 7-12 даражагача паст бўлиб, об-ҳавонинг аномал совуқ бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан БЎРОН ОГОҲЛАНТИРУВИ эълон қилинган”, дейилади вазирлик хабарида.
 
Ўзгидрометеорология хизмати ҳам шу кунларда Ўзбекистон ҳудудига шимолий Қозоғистон орқали ғарбий Сибирда ҳукм сураётган совуқ ҳаво массаси кириб келиши ҳақида маълум қилди.
 
28-29 январь кунлари Ўзбекистонда ҳарорат кечаси 11-14 даражагача тушиб кетади. Кундузи 2-5 даражагача совуқ бўлади. Шимолда ҳарорат кечаси 20 даражагача, кундузи 10 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда.
 
Айтиш керакки, кутилаётган совуқ об-ҳаво шароити автотранспорт, алоқа, энергетика ва коммунал хизматлар тизимига путур етказиши мумкин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Об-ҳаво Аномал совуқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!