...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Ким Чен Инга рамзий совға юборди


18:29, 06.07.2018 Олам
 2 519

Трамп келишувни эслатиб турвчи ажойиб совғани Давлат котибидан бериб юборди

АҚШ президенти Дональд Трамп Давлат котиби Майкл Помпеодан КХДР етакчиси Ким Чен Инга қўшиқчи Элтон Жонниинг “Ракета одам” қўшиғи дискини бериб юборган. Шунингдек, у ҳамкасбига шахсий хат ҳам йўллаган.
 
Бугун, 6 июль куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео учинчи марта КХДРга борди. Оқ уй хўжайини Помпеодан КХДРга борганида диск ва хатни Ким Чен Инга бериб қўйишини сўраган.
 
Совға Ким Чен Инга томонлар имзолаган ядровий қуроллардан воз кечиш ҳақидаги келишувини эслатиб туриши кераклиги таъкидланяпти.
 
Маълумот учун, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео КХДРга ядро қуролларини йўқ қилишни муҳокама қилиш учун борди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-КХДР Дональд Трамп Ким Чен Ин Майкл Помпео 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!