...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёдаги энг машҳур мусулмонлар кимлар?


19:14, 13.08.2018 Бу қизиқ
 13 425

Бутун дунёга машҳур бўлган Ислом дини вакиллари рейтинги тузилган.

Уммон Қироллик стратегик тадқиқотлар исломий маркази Жоржтаун мусулмон-христиан ҳамфикрлик марказининг ёрдами билан дунёдаги энг машҳур мусулмонлар рўйхатини тузиб чиқди.
 
“The Muslim” 500-2018 рейтингига нафақат мусулмон дунёсида, балки ундан ташқарида ҳам катта обрўга эга 500 нафар Ислом дини вакиллари киритилган.
 
Рейтингда биринчи ўринни Мисрнинг Қоҳирадаги “Ал-Азҳар” университети имоми шайх Аҳмад Муҳаммад ал-Тойиб эгаллаган.


 
Рейтингда иккинчи қатордан Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз жой олган.


 
Иордания қироли Абдуллоҳ II ибн ал-Ҳусайн рейтингда учинчи ўринда қайд этилган.


 
Эрон Ислом Республикаси Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳумайний рейтингда тўртинчи ўринни банд қилган.


 
Рейтингнинг кучли бешлигини Туркия Республикаси президент Ражаб Тойиб Эрдўған якунлаган.


 
Шунингдек, The Muslim 500 рейтингига Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, Тожикистон президенти Имомлаи Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев киритилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ал-Азҳар Аҳмад Муҳаммад ал-Тойиб Салмон ибн Абул Азиз Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Оятуллоҳ Али Ҳумайний Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!